Ўзбекистон ЭКСПО — 2017 да газда ҳаракатланувчи янги авлод автобусларини намойиш этди

   Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ҳисобланган JV MAN Auto-Uzbekistan ЭКСПО — 2017 кўргазмасида газда ҳаракатланувчи янги авлод автобусларини намойиш қилди. Экологик транспорт Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Остона шаҳри кўчаларида ҳаракатланмоқда.

    Экологик транспортда воситаси ёқилғи сарфи дизел йўқилғиси билан ҳаракатланадиган автобусдан кўра 40 фоизга камроқ. Швейцарияда лойиҳалаштирилган енгил алюминий кузов автобус самарадорлигининг яна бир кўрсаткичи бўлиб, йўл қопламасига тушадиган оғирликни камайтиради ва унинг хизмат қилиш муддатини узайтиради. Автобусга 90 тагача йўловчи чиқиши мумкин. Қишда олтита иситгич унинг салонини иситади.

    Бугунги кунда JV MAN Auto-Uzbekistan’нинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 мингтани ташкил қилади. Автобуслар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия, Грузия, Афғонистон ва Кенияга экспорт қилинмоқда. ЭКСПО — 2017 халқаро кўргазма бошқармасига Ўзбекистон томонидан етказиб берилган газда ҳаракатланувчи тўртта автобус Қозоғистон пойтахти меҳмонларига хизмат кўрсатмоқда.

Print Friendly, PDF & Email