«Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг етакчиси сайланди

    Металлурглар маданият саройида «Узметкомбинат» АЖ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, «Узметкомбинат»АЖ бош директори Абдулло Хурсанов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши раиси Дониёр Каримов ва бошқалар иштирок этиб, сўзга чиқишди. Улар мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил ва самарали амалга оширилиши, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ўғил-қизларни вояга етказиш борасида мухим дастур бўлаётганлиги ҳақида сўз юритдилар.

     Бугунги кунда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти тасарруфидаги цех ва бўлинмаларда ишлаётган икки мингдан зиёд ёшлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан юртимиз тараққиётига хисса қўшиб келмоқдалар. Таркибий бўлинмаларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларини тузиш бўйича конференциялар ўтказилди. Бугунги кунга келиб комбинат цех ва бўлинмаларида Ёшлар иттифоқининг 13 та бошланғич ташкилоти ташкил этилди.

Йиғилишда «Узметкомбинат» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг етакчисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Комбинат касаба уюшма қўмитасининг ёшлар билан ишлаш бўлимининг мудири Бекзод Қодиров комбинат Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланди.

 

Print Friendly, PDF & Email