Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар Кенгашининг 2017 йил фаолиятига бағишланган кенгайтирилган мажлис ўтказилди.
Мажлисда тармоқ корхоналарида фаолият юритиувчи 40 га яқин хотин-қизлар, касаба уюшма қўмитаси раислари, фаоллар иштирок этишди. Мажлис давомида Республика хотин-қизлар Кенгаши раисининг 2017 йил фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди, 2018 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тасдиқланди. 2017 йил давомида олиб борилган ишлар қониқарли деб топилиб, 2018 йилдаги фаолиятни янада хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратиш таклифи тушди.
Мажлисда йиғилганларни Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов кириб келаётган 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, тармоқ аёлларининг юртимиз ривожига қўшаётган ҳиссалари ҳақида тўҳталиб ўтди. Барча йиғилган аёлларга Республика Кенгашининг эсдалик совғалари, гулдасталар тақдим қилиниб, байрам дастурҳони тузалди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: