Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика якунлари.

Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлардан 31 та номинация бўйича ҳужжатлар келиб тушди.

Кўрик танловнинг иккинчи босқичига тармоқ тизимидаги вилоят кенгашлари тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан Низом талаблари асосида тақдим қилинган кўрсаткичлар бўйича маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида ишчи комиссия аъзолари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда жамоат назорати бўйича ишлар бир мунча яхши йўлга қўйилаётганлиги, бошланғич касаба уюшмалари фаоллари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар иш берувчилар билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, ишчи-ходимларга қулай ва санитария-гигиена талабларига мос меҳнат шароитлари яратилаётганлиги, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жароҳатланишлар ва касб касалликларга чалинишларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича айрим вилоят, шаҳарлардаги тармоқ касаба уюшма ташкилотларида сезиларли даражада ишлар олиб борилаётганлиги аниқланди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танловнинг республика босқичининг “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича ҳужжатлар Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси томонидан тақдим этилган баҳолаш натижалари асосида таҳлил этиб чиқилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг Республика босқичида қуйидагича тартибда ғолиблар деб эътироф этилди.

 “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича

         I-ўрин

“GM Powertrain-Uzbekistan” ЁАЖ ҚК

       II-ўрин

“UZ-SUNGWOO” АЖ ҚК

       III-ўрин

“Ўз –Сэ Мюнг Ко” АЖ ҚК

 “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича

I-ўрин

“Сам Авто” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси

II-ўрин

“Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси

III-ўрин

“Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати” АЖ касаба уюшма қўмитаси

 

                        “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича

I-ўрин

“Ўз Донг Вон Ко” ЁАЖ ҚК меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Арзиев Миродил

II-ўрин

“GM-Ўзбекистон” ЁАЖ меҳнат муҳофазаси бўйича вакили  меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Усмонов Шерзодбек

III-ўрин

“JV-MAN-Авто” АЖ ҚК меҳнат муҳофазаси бўйича вакили  Вафоев Ўткир Ўктамович

            Республика 2- босқичининг “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан ўтказиладиган 3-босқичда иштирок этишлари учун кўрик-танлов ҳужжатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг кўрик-танлов ўтказиш комиссиясига юборилди.

            Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлов ғолибларига “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email