2015 йил 01–06 июнь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раисларини ўқуви бўлиб ўтди. Ўқишда тармоқнинг барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳисобот-сайловларда янгитдан сайланган жамоатчилик асосида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари қатнашдилар.
Ишлаб чиқилган Ўқув Дастурига асосан, Федерация Кенгаши томонидан ва Республика Кенгашининг масъул ходимлари ўз мавзулари бўйича, презентациялар қилиб дарслар олиб бордилар. Шунингдек, шаҳар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган домлалар ҳам ўз мавзулар бўйича ўқишга катта ҳиссасини қўшдилар.
Ўқишнинг амалий машғулотида ўқув қатнашчилари фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларидан бири “Сувсоз” АЖ фаолияти билан танишдилар.
Ўқув дастурига киритилган маданий тадбирда тингловчилар шаҳардаги “Мукимий” номли театри “Суперқайнона” спектаклига чипталар билан таъминландилар.
Ўқишнинг оҳирги куни давра – суҳбат ва тест синовлари бўлиб ўтди. Янгитдан компьютер программаси асосида ташкил этилган тест синовлари ўз натижасини кўрсатди. Натижада: гуруҳдаги 20 та тингловчилардан 14 нафари – I даражали, 5 нафари – II даражли ва 1 нафар – III даражали сертификатларга муносиб бўлдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: