Конференцияда тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган фаол ёшлар, «Узавтосаноат»АК, «Узэлтехсаноат»АК, «Узстандарт» Агентлиги, «Узагротехсаноатхолдинг» Акциядорлик Компанияларидан вакиллар қатнашишди.
Конференцияни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов кириш сўзи билан очиб берди ва Республика Кенгаши тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган ёшларни ушбу тадбирда кўриб турганлигидан беҳад мамнунлигини билдирди. Шу билан бирга, Давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор хақида батафсил тўхталиб ўтди. Янги тузилажак Ёшлар бирлашмаси, унинг мазмун-мохияти, иш кўлами тўғрисида маълумот берди.
Йиғилиш давомида “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятидан Б.Қодиров, “Самарқанд автомобиль заводи”дан Х.Сантиров, “ЖМ-Ўзбекистон” акциядорлик жамиятидан Д.Расулов, “ЖМ-Ўзбекистон” АЖ Хоразм филиалидан Б.Жуманиёзов, “Узкабель” қўшма корхонасидан Б.Файзиходжаев, “ЖМ-Ўзбекистон” АЖ Тошкент шаҳар филиалидан О.Алиева, “Чирчиқ авиация ремонт заводи”дан А.Истамов, “Сергелиавтотеххизмат” акциядорлик жамиятидан И.Муродов сўзга чиқиб, корхоналардаги ёшлар бирлашмалари ўртасида яқин аълоқа ўрнатиш, тажриба алмашиш, касаба уюшмаси билан ҳамкорликда ишлаш, қуйи тизимда янада жадалроқ фаолият олиб бориш, бошланғич ташкилотлар фаоллигини ошириш, ёшларни қизиқтирган соҳаларда тўгараклар ташкил қилиш, спорт билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиб бериш, турли спорт, интелектуал ва маданий тадбирлар ўтказиш, Федерация ва Республика Кенгаши ёшлар бирлашмаларидан ёшлар муаммолари, талаб ва таклифларини атрофлича ўрганиб, ёрдам беришни таклиф қилишди.
Шундан сўнг, раислик қилувчи сўзни касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси раиси Р.Карабаевга берди. Р.Карабаев сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларини берган барча талаб ва таклифлари инобатга олинишини, Федерация Кенгашининг ёшлар билан ишлаш концепцияси, иш режаси тўғрисида батафсил маълумот бериб, йиғилганларнинг саволларга жавоб берди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Ёшлар бирлашмасининг 1-таъсис Конференциясида бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда Республика Кенгашининг ёшлар билан ишлаш тузилмасини такомиллаштириш таклифи маъқулланиб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмаси ташкил этилди ҳамда унинг раиси, раис ўринбосари ва раёсат аъзолари сайланди. Бирлашма раиси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: