Бугунги кунда Республикамизда давом этаётган ислоҳатлар сабабли металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари корхоналарида ҳам янги ишлаб чиқаришлар қурилиши, фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг реконструкция қилиниши натижасида янги технологиялар жорий этилмоқда, хавфсизлик даражаси бўйича ҳалқаро стандартлар талабига жавоб берадиган янги асбоб ускуналар ўрнатилмоқда ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар даражаси кўтарилмоқда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишлар сони камаймоқда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг камайиши меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёр талаблари иш берувчилар томонидан бажарилишининг яна бир сабаблардан бири меҳнат муҳофазаси устидан ўрнатилган самарали назоратдир, буни амалга оширишда касаба уюшмалари қонунчиликда ўзларига берилган ҳуқуқларидан фойдаланиб меҳнат муҳофазаси устидан ўрнатилган жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар.
Корхоналарда хавфсиз меҳнат шароитларини тўғри ташкил этилиши ишчи-ходимларни интизомли бўлишига ва бу ўз навбатида меҳнат унумдорлигини оширишига, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни, асбоб ускуналарни бузилишлари ва бошқа кўзда тутилмаган холатларнинг камайишига ва охир оқибатда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига ва корхонанинг барқарорлигига олиб келади.
Тармоқдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иш берувчилар билан ҳамкорликда меҳнат муҳофазаси қонунчилиги талабларини бажариш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларига чалинишларни олдини олиш, ишчиларини меёрларда белгиланган махсус – кийим, пойабзал ва шахсий химоя воситалари билан таъминлаш, уларнинг тўлақонли дам олишларини ташкил этиш бўйича бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
Тармоқ корхоналарининг жамоа шартномаларига ва ҳар йили тузиладиган “Меҳнат муҳофазаси бўйича битим”ларига “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ва ижтимоий шериклар ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ўзаро келишувлар асосида меҳнаткашларнинг иш шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқариш бинолари, иншоатлар, маиший бинолар ва иш жойларини меҳнат мухофазаси бўйича меёр талабларига мос келтириш, махсус кийим — бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ишчиларга нормал иш шароитлари яратиш ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича аниқ тадбирлар киритилмоқда.
Бугунги кунда шуни таъкидлаб айтиш мумкинки, касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг биргаликда ва мунтазам иш олиб боришлари туфайли, тармоқдаги барча ишчилар санитар-маиший бинолар билан тўлиқ таъминланганлар. Кўпгина корхоналарнинг дам олиш, ечиниш, ювиниш ва овқатланиш хоналари замонавий дизайн ва қулайликларга жавоб беради.
Тармоқдаги барча корхоналарнинг касаба уюшма қўмиталарини меҳнат муҳофазаси комиссиялари ва сайланган меҳнат муҳофазаси вакиллари меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар. Меҳнат муҳофазаси комиссиялари тасдиқланган режалар асосида иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги ва меёрий актларнинг талаблари бажарилишини 1050 дан ортиқ меҳнат муҳофазаси вакиллари меҳнат муҳофазаси устидан ўрнатилган 3 поғонали маъмурий жамоатчилик назоратининг 1 ва 2 – поғоналарида фаол иштирок этмоқдалар.
Иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида тармоқда бахтсиз ҳодисалар сони йилдан-йилга камаймоқда.
Жабрланувчиларга амалдаги қонунчиликда белгиланган етказилган зарар учун тўланадиган товон пуллари ва бошқа қўшимча харажатларнинг ўз вақтида ва тўла хажмда берилиши устидан доимий назорат ўрнатилди.
Тармоқ касаба уюшма ташкилотлари, иш берувчилар билан хамкорликда меҳнат муҳофазаси холатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларига чалинишларни олдини олиш, ходимларни қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган ишлари учун сарфланаётган пул харажатлари йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Касб касалликларига чалинишларни олдини олишда иш жойларини шаҳодатлашдан ўтказиш муҳим аҳмиятга эга. Бугунги кунда 95% дан ортиқ тармоқ корхоналарида иш жойлари шаҳодатлашдан ўтказилган.
Тармоқ корхоналарида ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳитида ишловчи ходимлар иш ўринларининг “Меҳнат шароитларини бахолаш ва мехнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаходатдан ўтказиш услубияти”да белгиланган тартиб ва муддатларда ўтказилиши ўрганиб чиқилди. Бундай шароитларда ишловчи ходимларга қонунчиликда белгиланган, қисқартирилган иш вақти, қўшимча меҳнат таътили, имтиёзли пенсияга чиқиш, даволаш профилактика озиқ-овқатлари, махсус сут ва бошқалар билан таъминланганлиги назоратга олинган. Иш ўринларини шаходатдан ўтказиш натижаларига асосан иш шароитларини яхшилаш бўйича корхоналар томонидан тадбирлар тузилган ва бу тадбирларни катта маблағ талаб этилиши мўлжалланганлари бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан жамоа шартномаларининг “Меҳнат мухофазаси бўйича битим”ларига киритилишига эришилмоқда.
Иш жойларини шаходатдан ўтказиш натижалари асосида корхоналарда ишлаб чиқариш муҳити, мехнатни ташкил этиш ва унинг хавфсизлиги, мехнат ва дам олиш тартиби, ходимларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишга оид меъёрий талабларни ўз ичига олган хар бир иш жойига мослаб иш шароити тартиб қоидалари ишлаб чиқилишига эришилмоқда.
“Ўзметмашсаноат” ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш бўлимлари рахбарлари, меҳнат муҳофазаси мухандислари, меҳнат муҳофазаси вакиллари, касаба уюшма фаоллари иштирокида Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахридаги корхоналари базаларида анъанавий меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимидан касбга оид хавф-хатарни бахолаш ва уни бошқаришга ўтиш, меҳнат муҳофазаси вакилларини ишларини ташкил этиш ва уларни ўқитиш мавзуларида ўқув-семинарлари ўтказилди. Барча ўтказилган ўқув-семинарларида корхоналарнинг вакилларига мустақил тайёрланишлари ва меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этишлари учун ўқув материаллари тарқатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: