«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан Электрда пўлат эритиш цехида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган давра сухбати ташкил этилди. Давра сухбатига таклиф этилган Республика Маънавият ва маърифат марказининг Бекобод шаҳар бўлими раҳбари Улуғбек Абдуназаров металлургларнинг бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббуси бўйича олиб борилаётган ишларнинг мазмун моҳияти тўғрисида сўзлаб берди.
Байрамга бағишланган бундай давра сухбатлари комбинатнинг бошқа цехларида ҳам ўтказилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: