Ўзбекистонда «КАМАЗ» машиналари йиғилади

   «КАМАЗ» ОАЖ Ўзбекистонда юк машиналари йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов маълум қилди

  Ўзбекистон ва Россия қисқа муддатда автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳамкорликда катта муваффақиятларга эришди.

  «‘КАМАЗ’ ОАЖ билан Ўзбекистонда оғир тижорий автомобиллар йиғишни йўлга қўйиш ҳамда ‘КАМАЗ’нинг бош конвейерига Ўзбекистон компонентларининг етказиб берилиши бўйича келишувга эришилди», — маълум қилди у.

     Россия юк машинаси ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликнинг ижобий жиҳатларига ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ҳам урғу берди.

   «Биз ‘КАМАЗ’ билан ҳамкорликда турли хилдаги юк машиналарининг кенг қаторини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз. Ишончимиз комилки, бу савдо муносабатларимиз ривожига турки беради, негаки бу лойиҳалар ўз ортидан бутловчи қисмлар, ускуна ва технологиялар етказилишига олиб келади»

Print Friendly, PDF & Email