2026 йил 24 март куни “Uzkabel” акциядорлик жамияти қўшма корхонасида бирлашган касаба уюшмасининг жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим бошлиғи Махмуджон Нигматович Исаев, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари кенгаши бош мутахассиси Равшанбек Матлабович Махамадалиев, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шоикром Шоумарович Исроилов, шунингдек “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Аъло Анваровна Алаутдинова иштирок этдилар.
Конференция давомида 2024–2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси ижроси юзасидан ҳисобот тингланди ва делегатлар томонидан қониқарли деб баҳоланди.
Шу билан бирга, 2026–2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Йиғилишда билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда янги таҳрирдаги жамоа шартномасини қабул қилиш таклифи илгари сурилди.
“Uzkabel” АЖда жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича конференция бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: