«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти цехларида мехнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига катта эътибор қаратилади

   «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти цехларида мехнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига катта эътибор қаратилади. Металлургларнинг хавфсиз меҳнат шароитларда ишлашлари, жароҳат олмасликлари учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Мехнат мухофазаси бўйича энг яхши вакил», «Жарохат ва аварияларсиз юқори меҳнат самарадорлиги учун» кўрик-танловлари меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига бўлган эътиборни янада оширишга хизмат қилмоқда.

    Куни кеча бу кўрик-танловларнинг жорий йил биринчи ярим йиллигига якун ясалди. Комбинат бошқаруви ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида кўрик-танлов натижалари кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.

      Ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг таннархини пасайтириб, аварияларсиз, ишчиларнинг жарохат олмасдан ишлашини ташкил этаётган бўлинма ва цехлар кўрик-танловда фаол қатнашдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email