“Ўзметкомбинат” АЖ цех ва бўлинмаларидаишлаб чиқариш жараёнлари, янгитдан ташкил этилаётган иш ўринлари ва ишчи ходимларга яратилаётган шарт шароитлари ўрганилди

    Республика Кенгашининг белгиланган иш режасига кўра “Ўзметмашсаноат” тармоқ Республика Кенгаши раис ўринбосари Ш.Исроилов, Республика Кенгашининг худудлар бўйича маъсул ташкилотчиси А.Алаутдинова ва  Республика Кенгаши хуқуқшуноси Х.Қучқоровлар “Ўзметкомбинат” АЖ корхонасида  бўлишди.

     Ташрифни “Ўзметкомбинат” АЖ цех ва бўлинмаларидан бошлаб, ишлаб чиқариш жараёнлари, янгитдан ташкил этилаётган иш ўринлари ва ишчи ходимларга яратилаётган шарт шароитларни ўрганишди.

   Касаба уюшма қўмитасида бўлиб, у ерда касаба уюшма цех ва бўлинма етакчилари, касаба уюшма фаоллари билан мулоқат ўтказишди. Учрашувда тармоқ касаба уюшма Республика кенгаши томонидан олиб борилаётган фаолият тўғрисида маълумот берилди ва касаба уюшма аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Print Friendly, PDF & Email