“Ўзметкомбинат кубоги” учун мини-футбол турнири ҳамда металлурглар спартакиадаси

“Ўзбекистон тоғ-кон металлургия саноати ходимлари куни” касб байрамига бағишлаб“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти таркибий бўлинмаларида меҳнат қилаётган муҳнадис техник ходимлар ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобакаси нихояига етди.

Бир ойдан ошиқ вақт мобойнида хафтанинг дам олиш кунлари комбинатнинг 40га яқин цехлари ўртасида қизиқарли ва муросаиз бўлиб ўтган мазкур ўзига хос футбол мусобақаси нихояига етди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад ишчи-ходимларни меҳнатдан ташқари бўш вақтларини мазумнли ташкил этиш хамда мини-футболни янада тарғиб қилишдан иборатдир.

Якунланган хафтанинг 7 май санасида “Ўзметкомбинат кубоги” мини-футбол турнирининг 3-ўринни учун ва Финал ўйинлари бўлиб ўтди. Финалда мусобақанинг ўтган йилиги ғолиби бўлган комбинат бошқаруви жамоаси ва 1-навли прокат цехи жамоалари чемпионлик учун майдонга тушишди. Кескин ва муросасиз бўлиб ўтган финал ўйинида 1-навли прокат цехи иродали ғалабани қўлган киритишиб 2016 йил “Ўзметкомбинат кубоги” сохибига айланиишди. 3-ўринниТехник назорат бўлими ва 4-ўрин Мухандислик маркази жамоалари эгаллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари “Ўзбекистон тоғ-кон металлургия саноати ходимлари куни” касб байрами арафасида комбинат бошқаруви ва касаба уюшма қўмитаси томонидан белгиланган кубок, диплом ва кимматбахо эсдалик совғлар билан тақдирланишади.

 

 

Print Friendly, PDF & Email