Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан “Ўзавтосаноат”, “Ўзэлтехсаноат” Акциядорлик Компаниялари, Ўзстандарт Агентлиги хамда “Ўзагротехсаноатхолдинг” Акциядорлик Жамияти ўртасида тузилган тармоқ Келишувларини тантанали имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниялари ва “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан 2014 – 2016 йилларга тузилган тармоқ келишуви орқали мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларга ишлаш учун қулай шароитларни яратиб бериш, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган ходимларга эътиборни кучайтириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловларни ўз вақтида амалга ошириш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда.
Тармоқ Келишуви асосида тармоқлардаги корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари тузилади ва жамоа шартномалари орқали амалга оширилади. Тармоқ Келишувининг бандлари, жамоа шартномаларида қабул қилинганидан сўнг меъёрий хусусиятга эга бўлади.
Жамоа шартномалари бўйича 2016 йил статистик ҳисобот шуни кўрсатдики, Республика Кенгаши касаба уюшмаси хизматида бўлган “Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниялари тизимидаги корхона ва ташкилотларда келишув асосида жамоа шартномалари қабул қилинган. Жамоа шартномалари асосида меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимояланиши йилдан-йилга такомиллашиб ижобий томонга ўзгариб бормоқда.
Жамоа шартномалари асосида “Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниялари тизимидаги аксарият корхона ва ташкилотларда узайтирилган асосий ва йиллик қўшимча таътиллар тадбиқ қилинди.
“Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниялари тизимидаги барча корхона ва ташкилотларининг жамоа шартномаларига ходим билан меҳнат шартномасини маъмурият ташаббусига кўра бекор қилишдан олдин касаба уюшма қўмитасининг розилигини олиш тартиби киритилган.
Тармоқлардаги корхона ва ташкилотларининг 95%да меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатдан ўтказилган.
Иш ўринларини шаходатлаш тизимли тартибда ҳар беш йилда амалга оширилмоқда.
Тузилаётган жамоа шартномаларига меҳнат кодекси ҳамда тармоқ келишувнинг талаблари тўлиқ киритилган.
Тармоқ келишуви асосида корхона ва ташкилотлар томонидан янги муддатга қабул қилинаётган жамоа шартномаларига меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган янги бандлар билан тўлдирилмоқда.
Иш хақидан қарздорлик масаласини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш учун Республика Кенгашда ҳар ойда мониторинг ўрнатилган. 2016 йил давомида “Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниялари тизимидаги корхоналарда иш ҳақи ўз вақтида бажарилишига эришилди.
Тармоқ келишувининг 13 моддасида кўрсатилган: “Иш берувчилар тармоқ корхона ва ташкилотларида ўртача ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикасида саноат корхоналари ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги чораларини кўради ва шунга интиладилар” деган мажбурият бажарилиши бўйича кўрилган чора тадбирлар натижасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида 2016 йил якунлари буйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 1 млн 197 700 сўни ташкил этди. 2015 йилда иш ҳақи миқдори 1 млн. 070минг сўмни ташкил этди. 2014 йилда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ўртача иш ҳақи 1024.0 минг сўмни ташкил этган эди. Тизимдаги корхоналарда иш ҳақи миқдори йилдан-йилга ўсишига эришилди.
2014-2016 йилларда “Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” компаниялари тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари асосида мҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимояси йўналишида 8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.
Тармоқ Келишувларининг амал қилиш муддатида бу тармоқлардаги 6 минг 567 нафар кекса кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш кўринишларида жами 6 млрд. 741 млн. 900 минг сўмлик ижтимоий кўмак берилди.
Ушбу муддат давомида 601 нафар кекса ёшдаги меҳнат фахрийлари жамоа шартномалари асосида касаба уюшмалари саноторийларида бепул соғломлаштирилган. Бу йўналишда иш берувчилар ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан 3 млрд. сўм маблағ ажратилган ва сарф қилинган.
Корхона ишчи-ходимларининг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 215 нафар фарзандларига улар билан тузилган шартномалар мувофиқ 662 138 900 сўм контракт пуллари тўланган.
Тармоқ ва ҳудудларда жамоа шартномаси иш ҳақи миқдорини оширишнинг самарали воситасига айланмоқда. Чунончи, тармоқга қарашли 23 та корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари асосида ягона тариф сеткасида (локал таьриф сеткази) белгиланган разрядлар коэффициенти кўтарилган бўлиб, бу орқали 36207 нафар ходимнинг иш ҳақлари оширилишига эришилган, бу эса жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинган жами ходимларнинг 60,1 %ни ташкил этади.
3 йил давомида тармоқлар корхоналарида ишлович 31 минг 183 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун 975 млн 460 мин сўмлик ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун ажратилган.
1129 нафар ходимларининг фарзандига чет тилларни ўрганишда моддий кўмаклашиш учун 396 млн. 450 минг сўмлик маблағ ажратилган.
Нафақа олиш ёшига етиб ишлаётган 789 нафар кексаларга уларнинг юбилей саналари муносабати билан 7 млрд. сўмга яқин миқдорда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.
Тармоққа қарашли корона ва ташкилотларда ишлаб нафақага чиқган 509 нафар пенсионерларга 282 млн.061 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилган.
Бу йўналишда, тармоқ тизимидаги GM “Uzbekiston” ЁАЖ, “Ўз- Тонг Хонг Ко” ҚК , “Ўз Коджи” ҚКлари “Ўзкабель” АЖ, “Ўзэлектроаппарат-Электрошилд” АЖ, “Андижонкабель”АЖ ҳамда Андижон, Фарғона “Автоойна” МЧЖ, Тошкент вилояти ва шаҳридаги корхона-ташкилотлари томонидан ижобий ишлар амалга оширилган.
“Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниялари ва Республика Кенгаш ўртасида меҳнат мухофазаси, корхоналардаги ходимларни ва уларнинг оила аьзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таьминлаш бўйича 2014-2016 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар тузилди.
Бу йўналишда, тармоқ тизимидаги “Ўзкабель” АЖ, “Ўзэлектроаппарат-Электрошилд” АЖ, “Андижонкабель”АЖ ҳамда Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти ва шаҳридаги корхона-ташкилотлари томонидан ижобий ишлар амалга оширилган.
“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ва Республика Кенгаш ўртасида меҳнат мухофазаси бўйича 2016 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар тузилди.
2016 йилда республика бўйича барча мулкчилик шаклларига мансуб корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларининг ҳар бирига ўртача 76 тадан тадбирлар киритилди.
Жумладан: Давлат мулки шаклидаги корхоналарда 44 та, Хусусий корхоналар 40 та, Акциядорлик жамиятлари 70 та, Маьсулияти чекланган жамиятлар 84 та, Чет эл сармояси иштирокидага корхоналарда тузилган жамоа шартномаларида 127 тадан тадбирлар киритилди.
Ҳар йили жамоа шартномаларида қабул қилинган жами бандларнинг 96 %га бажарилишига эришилди.
Жумладан, бу кўрсаткич давлат корхона 97%га, Хусусий корхоналар 96%га, Акциядорлик жамиятлари 96% га, Маьсулияти чекланган жамиятлар 97% га, Чет эл сармояси иштирокидага корхоналарда 97 %ни ташкил этди.
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида дастурда белгиланган тадбирларининг бажарилиши учун жами 4 млрд.130 млн. 400 минг сўм маблағ сарфланиши бнлгиланди. Шундан, бошланғич касаба уюшма қўмиталари маблағидан 164 млн. 600 минг, иш берувчилар томонидан 3 млрд. 965 млн. 800 минг сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.
Амалда дастурда белгиланган тадбирларининг бажарилиши учун жами 8 млрд.638 млн. 540 минг сўм маблағ ажратилди. Касаба уюшма қўмиталари маблағидан 557 млн. 395 минг, иш берувчилар томонидан 8 млрд. 065 млн. 175 минг сўм маблағ сарфланишига эришилди.
“ФарғонаАвтоойна” Маьсулияти чекланган жамияти жамоа шартномасида белгиланган 178 та тадбирнинг бажаралишини таьминлаш учун иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан жами 8 млрд. 67 млн. 723 минг сўм, “Андижонкабель” Акциядорлик Жамияти Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси жамоа шартномасида белгиланган 152 та тадбирнинг бажаралишини таьминлаш учун иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан жами 1 млрд. 480 млн. 715 минг сўм маблағ сарфланган.
Биргина,“UZSUNGWOO” КК МЧЖининг жамоа шартномаси орқали:
- ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш 316 млн. 967 минг сўм;
- байрам саналари муносабати билан тақдирлаш учун – 639 млн. 499 минг сўм;
- 2 ёшгача боласи бор аёлларга нафақа учун 7 млн. 064 минг сўм;
- Ишчи хизматчиларни овқатлантириш учун 315 млн. 448 минг сўм маблағ ажратилган.
Касаба уюшма қўмитаси корхона билан ҳамкорликда меҳнат мухофазаси ҳолатини яхшилаш, ишчиларни қонуний ҳуқуқларини химоя қилиш борасида қатор ишларни амалга оширган. Бу мақсадларга сарфланаётган пул харажатлари 2015 йилга нисбатан 6%га ортган. Яъни 2015 йилда жамоа шартномаси орқали сарфланган харажатлар ҳар бир ходимга нисбатан 985 398 сўмни ташкил этган бўлса, ўтган 2016- йил бу кўрсаткич 1 073 760 сўмга етган.
Ушбу корхона жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча имтиёзлар ҳисобига:
Кам таъминланган, эхтиёжманд 588 нафар ишчи ходимларга корхона ва касаба уюшмаси томонидан 182 094 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек уй жой қурилиши учун 3 нафар ходимга 150 000 000 сўм фоизсиз ссудалар берилган.
Ишчи-ходимларни соғломлаштириш мақсадида 2016 йил Чимён, Бўстон, Нихол, Зилол, Камбар шифо, Чорток, АДТИ клиникаси, Оқ тош, Қумсон санаторийлари билан шартномалар тузилиб йил давомида 175 нафар ишчи ходимларга ва уларнинг яқин қариндошларига имтиёзли йулланмалар ажратилган. Уларга касаба уюшма қўмитаси томонидан 109 245 200 сўм маблағ сарфланган.
Фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшгача тулгунга кадар бўлган 44 нафар ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 138 191 085 сўм маблағ корхона томонидан сарфланган.
Тармоқга қарашли айрим корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномасида ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида амалдаги меҳнат қонунчилигида белгиланмаган имтиёзлар ҳам ҳуқуқий норма сифатида киритилганлиги эьтиборга лойиқдир.
Жумладан:
Узкоджи Қўшма корхонаси жамоа шартномасида Карилик нафақасига чиқаётган ходимларга ишлаб келган лавозим маошининг ўртача бир ойлик иш хақи миқдорида кўшимча тақдирланадилар.
Республика Кенгаши томонидан ходимларнининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таьминлаш ва барча корхона ва ташкилотларни жамоа шартномаси билан қамраб олиш йўналишида кўрилган чоралар натижасида 2017 йилга келиб ижтимоий шерикчилик кўлами кенгайиб, Тармоқ Келишувлари сони 4 та етди.
Бугун, олиб борилган ишларнинг натижаси ўлароқ “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ва “Ўзстандарт” агентлиги билан 2017-2019 йилларга мўлжалланган Таромқ келишувлари имзоланди.
Натижада “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизимидаги 5 522 ва “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги 1500дан ортиқ ходимлар жамоа шартномалари билан қараб олинди ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқлари жамоа шартномлари орқали кафолати таьминланади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: