Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларида жамоа шартномалари асосида ижтимоий ҳимоя йўналиши бўйича тадбирларнинг бажарилиши борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
- Республика Кенгаши томонидан “Ўзавтосаноат” ва “Элтехсаноат” компаниялари билан 2014-2016-йилларга ижтимоий-иқтисодий масалаларда тузилган Таромоқ келишувларининг 2016 йилда бажарилиши кўриб чиқилди ва тегишли мазмунда Қўшма қарорлар қабул қилинди.
- Республика Кенгаши, “Ўзавтосаноат” ва “Элтехсаноат” компаниялари “Ўзагросаноатхолдинг” Акциядорлик жамияти, «Ўзстандарт» агентлиги билан 2017-2020-йилларда ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Таромоқ келишуви тузилиб имзоланди.
III. 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон “Металлургия ва машинасозлик” саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгашининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат Дастури ижросини таъминлашга қаратилган Режаси ишлаб чиқилди ва Республика Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 февраль кунидаги №6-4-“с”-сонли Қарори қабул қилинди.
Республика Кенгашининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурини ижросини таъминлашга қаратилган Режаси бажариш учун тармоқ тизимидаги барча бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига юборилди.
Тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Республика Кенгашининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурини ижросини таъминлашга қаратилган Режаси асосида ўз режаларини ишлаб чиқилди ва бу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
2017 йилда жамоа шартномалари асосида 6234 нафар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш буйича тармоққга қарашли корхона ва ташкилотлар тамонидан 22 млрд. 699 млн. 187 минг сўм балағ ажратилган.
Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг тақдим этган маълумотига кўра, тармоқ тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотлари корхоналари томонидан 2017 йил давомида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасида;
- — 1950 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишидан олдин бир йўла 470 млн. 983 минг 200 сўм моддий ёрдам берилган ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.
2.- 1991 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан 446 млн 790 минг 600 сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилган.
3.- 7125 нафар ишламайдиган пенсионерлар (корхоналарнинг собиқ ходимлари)га 504 млн. 506 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилган.
4.- 1543 нафар икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш онага 434млн. 153 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.
5.- тармоқ корхоналарида ишлович 9841 кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун 1 млрд 128 млн 030 минг сўмлик ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун ажратилган.
- –4116 нафар ходимларининг фарзандига чет тилларни ўрганишда моддий кўмаклашиш учун 122 млн. 461 минг сўмлик маблағ ажратилган.
- нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 53 нафар болали аёлга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтаси 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилашни жорий этилган, 120 млн 949 минг сўм маблағ сарфланган.
- – 4438 та кам таъминланган ёш оилалар вакилларига 1 млрд. 032 млн. млн 153 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилган.
- 228 нафар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга 581 млн. 286 минг сўм миқдорда ўқув шартнома пуллари қисман тўлови амалга оширилган.
- тармоқга қарашли 76 та корхона томонидан -620та ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун 8 млрд.135 млн. 432 минг сўм миқдорда фоизсиз cсуда ажратилган.
- -3130 нафар ёш ходимларга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 6 млрд. 148 млн.286 минг сўм миқдорда фоизсиз ссудалар берилган.
- 2017 йилда, тармоққа мансуб юридик шахсларнинг жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказаиш Республика Кенгаш эксперт гуруҳи томонидан тармоқ тизимидаги 28 та корхонага тегишли жамоа шартномаларининг лойиҳалари ўрганилди.
Ўрганиш натижасида:
Янгидан қабул қилинаётган жамоа шартномаларини муҳокама қилиш жараёнида, ходимлар даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилашга, уларга қўшимча меҳнат татиллари бериш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб кувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, корхонада ишлаб қарилик нафақасига чиққан собиқ ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган нормаларнинг киритилишига ва меҳнатнинг янги турлари ҳисобланган касаначиликга оид масалаларга асосий эътибор қаратилди.
Қабул қилинаётган жамоа шартномаларида касаначиларнинг меҳнатига оид муносабатларни тартибга солувчи, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган:-меҳнат татиллари бериш, ходимларни ижтимоий қўллаб кувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш каби бир қанча нормаларнинг киритилиши ҳақида таклифлар берилди.
Тармоқ тизимидаги барча корхоналарда, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга ошириш мумкинлигини белгиловчи нормалар киритилишига эришилди.
Шунингдек тармоқ тизимидаги фаолияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ корхоналарнинг жамоа шартномаларида ходимнинг навбатдаги таьтилидан ташқари иш ҳақи сақланиб қолинадиган татил бериш қоидалари белгиланди.
Республика Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи томонидан жамоа шартномалари лойиҳаларига билдирилган таклифлар асосида жамоа шартномаларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига эришилмоқда.
- VI. 2017 йилнинг февраль, апрель ойларида, тармоқ тизимидаги корхона бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва корхоналарида ходимларнинг иқтисодий-ижтимоий ва меҳнат муносабатлардаги манфаатларини тартибга солувчи асосий норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлган жамоа шартномалрининг бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари, ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди.
Меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференцияларида ижтимоий шерклик асосида иш берувчи томонидан корхона ва ташкилот раҳбарларининг ва ходимлар вакили-касаба уюшма ташкилотлари раислариниг ҳисоботларини эшитиш, шунингдек, янги муддатга қабул қилинадиган жамоа шартномалрининг лойиҳалари муҳокама қилиниб, лойиҳаларни қабул қилиш кун тартибига киритилган.
Тармоқ тизимидаги корхоналарда жамоа шартномларида кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигига ва янги муддатга қабул қилинаётган жамоа шартномаларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг, ҳамда ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатловчи қоидаларнинг киритилганлигига асосий эътибор қаратилиб, Республика Кенгаши томонидан тармоқ корхоналарида ўтказиладиган конференция ва йиғилишларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминлаш ва ўтказишда амалий ёрдам бериш мақсадида Республика Кенгаши маъсул ходимларининг иштирок этиш жадвали ишлаб чиқилиб ушбу жадвал асосида утказилди.
Тошкент шаҳари ва вилоятидаги айрим корхона ва ташкилортларнинг жамоа йиғилишлари ва конференцияларида Республика Кенгаши раҳбарияти ва маъсул ходимлари иштирок этишди.
Жамоа йиғилишлари ва конференциялари якунида тармоқ тизимидаги “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўз-Корам Компани”, “Автоойна” МЧЖларнинг, “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ, “ЎзКоджи”, “ЎзДонг Янг Ко” Ўзбекистон-Корея Қўшма корхоналари жамоа шартномаларига ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган:-меҳнат татиллари бериш, ходимларни ижтимоий қўллаб кувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш йўналишида янги нормалар киритилишига эришилган.
Тошкент вилоятидаги “Ўзметкомбинат” АЖнинг конференсияси тафсилотлари ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Ишонч” газетасида маълумотлар эълон қилинди.
VII. Республитка Кенгаши ва бошланғич касаба ташкилотлари томонидан, иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалсида иш берувчилар билан хамкорликда ишларни амалга оширмоқда.
Тармоқга қарашли корхона ва ташкилотлар томонидан 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш дастури асосида 510 та янги иш ўринлар яратилди.
“Ўзэлтехсаноат” АКга қарашли корхона ва ташкилотлар 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш дастури асосида режа 400 та янги иш ўринлар яратилган.
VIII. 2017 йилда тармоқга қарашли 36 та корхона ва ташкилотлар томонидан 556 нафар коллеж битирувчилари асосий иш ўринларга ишга қабул қилинди.
Тармоқга қарашли фаолият кўрсатувчи 11 та касб ҳунар коллежлари билан 4 томонлама шартномалар асосида ишга жойлаштириш тартиби ўрнатилишига эришилди.
3942 нафар коллеж ўқувчиларининг корхона ва ташкилотларда ўқув амалиётини ўташлиги ташкил этилди.
Коллеж ўқувчиларининг корхона ва ташкилотларда ўқув амалиётини ўташдан олдин корхонананинг ўқув марказида машғулотлар ўтказилиб, ўташи жараёнида уларга иш берувчи томонидан мураббий-устозлар бириктирилишига ва устозларга қўшимча иш ҳақи ҳамда ўқувчилрга ойлик иш ҳақи белгиланишига эришилди.
XIX. Республитка Кенгаши томонидан тармоқга қарашли корхоналарида иш хақидан қарздорлик масаласига хам доимий эътибор қаратилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган вақти давомида тармоқга қарашли корхоналарида иш хақидан қарздорликга йўл қўйилган ҳолатлар аниқланмаган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: