«V-тармоқ Спартакиадаси» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28 июл куни Давлатобод тумани «Океан» сув спорти саройида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида «V-тармоқ Спартакиадаси» спорт мусобақаларининг вилоят босқичида Мини фудбол, шахмат, шашка, стол тенниси, дартс, сузиш, югириш эстафедаси ва арқон тортиш мусобақалари юқори савияда ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг вилоят босқичида ғолибликни қулга киритган жамоалар Республика боскичида иштирок этадилар.

Мусобақада хар бир спорт тури бўйича ғолибликни қўлга киритган жамоаларга, тармоқнинг вилоят кенгаши тамонидан тегишли диплом ва эсталик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email