Тизимдаги меҳнаткашлар, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни соғликларини муҳофаза қилиш, тиклаш орқали меҳнат фаолликларини ошириш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тизимдаги корхона, ташкилот ва муассалар ходимлари ўртасида анъанавий равишда спортнинг олтита тури бўйича тармоқ спартакиадаси ўтказилиб келинмоқда.Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги, Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тармоқнинг Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги Жиззах вилоят ташкилотлари ўртасида Республика Кенгаши VI-тармоқ спартакиадасининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.
Спортнинг мини футбол, шахмат-шашка, стол тенниси, арқон тортиш, сузиш ва дартс турларини ўз ичига олган мусобақаларда 60 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиб, мусобақаларда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни ADM JIZZАKH» МЧЖ, 2-ўринни “BYD Uzbekistan Facrtory” МЧЖ ҚК ва 1-ўринни “Жиззах аккумлятор заводи” жамоалари эгаллади.
Ғолиблар вилоят кенгашининг кубоги, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
VI-тармоқ спартакиадасининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: