ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ

Мамлакатимизда ёш авлод тарбиясига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, уларнинг баркамол  инсонлар бўлиб етишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бериляпти. Болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гурухининг 2014 йил 23 декабрдаги 1421- сонли мажлис баёни  ижросини таъминлаш мақсадида “Болалар оромгоҳларини қуриш,  реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган Манзилли дастур”га асосан «Андижонкабель» АЖ Ўзбекистон-Россия қўшма   корхонаси тасарруфидаги Асака тумани, Ниёзботир  қишлоғида  жойлашган  «Машъал»  болалар  оромгоҳида  жорий йилнинг 25 майига қадар 17.5 млн. сўмлик жорий таъмирлаш    ишлари  амалга оширилди.

Мавсум давомида оромгоҳида  Хонобод,  Андижон  шаҳарларида, Асака ва Мархамат туманларида яшовчи  жами 600 нафар болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш  режалаштирилган. Шу мақсадда бу ерда  кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан қизлар ва ўғил болалар  ётоқхоналари, тиббиёт ходимлари хонаси, 150 ўринлик ошхона биноси,  чўмилиш хавзаси, иккита очиқ айвонлар, кутубхона биноси  жорий таъмирланди. Оромгоҳ худудида видео кузатув ва радио тизими сифатли ишламоқда. Болаларни ёзги дам олишини янада мазмунли ўтказиш мақсадида Асака туман халқ таълими бўлими кўмагида 2000 дан ортиқ китоб фондига эга бўлган кутубхона ташкил этилди. Юртимизда ёшлар сиёсатини, меҳнат мухофазаси, ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи панолар ўрнатилди.

Оромгоҳга бириктирлган Асака тумани, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари дам олувчи ёшларни соғломлаштириш мақсадида  малакали  тиббий хизмат кўрсатмоқдалар.   Болаларни қизиқишларини инобатга олган холда оромгоҳда  спортнинг футбол, сузиш, шахмат-шашка, қувноқ стартлар, енгил атлетика  тўгараклари, моҳир қўллар, рассомчилик, ингилиз тили, рус тили фан тўгараклари  йўлга қўйилди.   Ўзбекистон  Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилоят бошқармаси ходимларининг кўмагида оромгоҳда дам олувчилар  ўртасида  “Ёш қутқарувчи” тадбири, Асака туман  ИИБдан келган ходимлар иштирокида ёнғинни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар,  давра сухбатлари ўтказилди, вилоят Камолот ЁИХ бўлими “Камалак” фаоллари билан хамкорликда турли хил интеллектуал ўйинлар, викториналар  ўтказилмоқда. Ўтказилган тадбирларда аниқланган ғолибларни  «Андижонкабель» АЖ Ўзбекистон-Россия қўшма   корхонаси касаба уюшма қўмитаси ва хомийлар томонидан моддий рағбатлантирилиб борилмоқда. Шуниндек дам олувчилар маданият ва санъат арбоблари иштирокида ташкил этилаётган тадбирларда ҳам иштирок этмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email