2015 йилнинг феврал, март ва апрел ойлари Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида қизғин жараёнлар даври бўлди.
Ушбу даврда, Республикамизда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжат ҳисобланган жамоа шартномаларини қабул қилишга бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди.
Ушбу жараён Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғидаги корхона ва ташкилотларда ҳам ўта қизғин ўтди.
Ҳозирги кунга қадар тармоқ тизимидаги мавжуд 226 та корхона ва ташкилотларида янги муддатга жамоа шартномалрини қабул қилиш ва амалдаги жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталирининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, янги муддатга қабул қилинадиган жамоа шартномаларининг лойиҳаларини муҳокама қилишда касаба уюшма аъзолари иштирокининг фаоллиги ошганлиги яққол кузатилди.
Касаба уюшма аъзолари янгидан қабул қилиниши кўзда тутилган жамоа шартномаларининг лойиҳаларини тармоқ, цех, бўлим ва бўлинмаларда мухокама қилиш жараёнида ўзларининг таклифлари билан фаол иштирок этди.
Янгидан қабул қилинаётган жамоа шартномаларини муҳокама қилиш жараёнида, ходимлар даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилашга, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, корхонада ишлаб қарилик нафақасига чиққан собиқ ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган нормаларнинг киритилишига ва меҳнатнинг янги турлари ҳисобланган касаначиликка оид масалаларга асосий эътибор қаратилди.
Жамоа шартномалари лойиҳаларида “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан бир қатор қўшимча имтиёзларни кафолатловчи қоидалар киритилиши ҳақидаги таклифлар билдиришди. Билдирилган таклифлар бир овоздан маъқулланиб жамоа шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қарор қабул қилинишига эришилди.
Қабул қилинаётган жамоа шартномаларида касаначиларнинг меҳнатига оид муносабатларни тартибга солувчи, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган:-меҳнат таътиллари бериш, ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш каби бир қанча нормалар киритилди.
Тармоқ тизимидаги барча корхоналарда, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга ошириш мумкинлигини белгиловчи нормалар киритилишига эришилди.
Тизимдаги “Ўзметкомбинат” АЖ, «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» АЖларида ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишловчи ходимлар учун қўшимча таътил бериш ҳақидаги нормалар киритилди.
Шунингдек тармоқ тизимидаги фаолияти ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча корхоналарнинг жамоа шартномаларида ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган қисқа муддатли таътил бериш қоидалари белгиланди.
Жамоа шартномасида Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларни ишдаги муваффақиятлари учун тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этиш, юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда), моддий ва маънавий рағбатлантириш, Корхонанингсанаторий-профилакторийсига, шунингдек санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантиришни кўзда тутувчи қоидалар киритилди.
Шартнома шартларига кўра, иш берувчи, Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича ходимларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя, гигиена (ювиш воситалари ёки совун) воситалари, сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мажбуриятини иш берувчи ўз зиммасига олиши ҳақидаги қоидалар белгиланган.
Янги қабул қилинаётган жамоа шартномаларида ходимларни, корхонада ишлаб нафақага чиққан пенсионерларни, уларнинг оила аъзоларинининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлашга қаратилган коидаларнинг киритилишига алоҳида эътибор берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмиталари томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш ҳақидаги қоидалар жамоа шартномасидаги ижтимоий ҳимояга қаратилган асосий қоидалар ҳисобланади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: