«ЖМ- Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида 1-июн «Халкаро болаларни химоя қилиш куни» муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди

     «ЖМ- Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида 1-июн «Халкаро болаларни химоя қилиш куни» муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди. Тадбирга Андижон шахридаги  мехрибонлик уйида тарбияланувчи 40 нафар болалар корхонага таклиф қилинди. Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари корхона ишлаб чиқариш жараёни билан, корхона цехлари билан таништирилди. Экскурсиядан сўнг  касаба уюшма кўмитаси ходими А.Юсупов, хотин-кизлар кўмитаси раиси М.Исмаилова ва корхона жамоатчилик билан ишлаш бўлими ходими Л.Рустамовалар сўзга чикиб, корхонамиздаги килинаётган ишлар, ишчи-ходимларга ишлаши ва дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар хақида сўз юритдилар  ва мехрибонлик уйидан келган 40 нафар болаларга эсдалик совғалари тарқатдилар. Тадбир сўнгида болаларга байрамона тушлик ташкил қилиниб, Андижон вилоят кўғирчок театри артистлари иштирокида спектакл-концерт дастури намойиш қилинди. Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари бир олам таассурот билан қайтдилар.

      Бундан ташкари  корхонада ишловчи ишчи-ходимлар фарзандлари учун спорт тадбири ўтказилди. Тадбирда  170 нафар болалар иштирок этдилар. Хар бир иштирокчига касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари берилди. “ЖМ-Ўзбекистон” АЖ Тошкент бўлими ходимларининг 160 нафар  фарзандлари учун эса концерт тадбирига билет сотиб олиниб, тарқатиб берилди.

     

Print Friendly, PDF & Email