ЖМ-Ўзбекистон Акциядорлик Жамиятида Ибратли оила қўрик танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги  “Хотин-кизларни кўллаб- кувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5325-сонли  Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Джи Эм Узбекистон» АЖ корхонаси меҳнат жамоаси, айниқса  ёшлари орасида  соғлом ва мустахкам оилани барпо этишнинг кенг маънодаги тарғиботини амалга ошириш, замонавий оилани ривожлантириш, оилада шахслараро муносабатларни бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий  миллий қадриятларимиз асосида шакллантириш,оилавий ажримлар олдини олишда холатни келтириб чиқараётган сабабларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган амалдаги тўпланган тажрибалар билан бир қаторда  инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустахкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда корхонада оилалар мустахкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги маъсулиятини ошириш, оилавий кадриятларни мустахкамлаш, жамиятда тинчлик ва баркарорликни саклашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб килиш буйича «Халкаро оила куни»га багишлаб «Ибратли оила» курик-танловини ўтказилди.

Танлов иштирокчилари 4 шарт билан баҳоландилар.

   1- шарт: « Энг маънавиятли оила.»,     2- шарт: “Томоркам –ҳазинам!”,  3- шарт: “Фарзандим-дилбандим”,   4- шарт: “Ота-она фарзанд учун ўрнак!”

11 кишидан иборат хайъат аъзолари, хар бир хонадон эгалари уйига ташриф буюриб, бахолаш мезонлари асосида бахо беришди. Танловнинг тақдирлаш маросими Андижон шаҳрининг вилоят қўғирчоқ театрида бўлиб ўтди. Йиғилганларга танлов иштирокчиларининг фарзандлари томонидан маданий сахналаштирилган концерт дастури тақдим қилинди. Сўнг, хар бир оила тўғрисида видеоролик жамланмалари йиғилганлар эътиборига хавола этилди.

 

 

 

 

 

Хайъат аъзоларининг бахоларига асосан танловда

1-ўрин Транспорт ташувлари булими хайдовчиси Жайманов Ойбеклар  оиласи.

2- ўрин Буёклаш цехи ходими Мадрахимов Иброхимжонлар оиласи.

3- ўрин Таъминот -3 булими ходими Юсупов Миркомиллар оиласи га насиб этди. Ғолибларга завод томонидан холодильниклар соқға қилинди.

Бундан ташқари, завод касаба уюшма қўмитаси томонидан турли номинациялар бўйича ғолиб оилаларга қимматбахо совға хамда дипломлар тортиқ қилинди.

 “ЭНГ ЯХШИ ЖАМОАТЧИ ОИЛА”  номинацияси Транспорт ташувлари булими хайдовчиси Абдурахимов Кобулжонлар оиласи.

“ЭНГ БОЛАЖОН ОИЛА” номинацияси Транспорт ташувлари булими   хайдовчиси Бахромов Акрамжонлар оиласи.

“ЭНГ ЯХШИ ФЕРМЕР ОИЛА” номинацияси Йиғув цехи ходими Амиров Тимурлар оиласи.

“ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИ ОИЛА” номинацияси Транспорт булими хайдовчиси Рахимжонов Шерзодбеклар оиласи.

“МАҲАЛЛАНИНГ ЭНГ НАЪМУНАЛИ ОИЛАСИ” номинацияси Логистика булими ходими Алиев Азизбеклар оиласи.

 

“ЭНГ ЯХШИ РАЦИОНАЛИЗАТОРЧИ ОИЛА” номинацияси Таъминот тизими ходими Мирахмедов Эркинжонлар оиласи. эса «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгашининг алохида совғаси билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email