Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан корхонада байрам тадбири ўтказилди.
Байрамни муносиб нишонлаш мақсадида аёллар ўртасида “Наврўз таомлари” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 5 нафар жамоа иштирок этиб, Хўжалик бўлими жамоаси 1-ўринни, Маъмурият бўлимлари жамоаси 2-ўринни, Ламинация линияси жамоаси 3-ўринни эгалладилар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тадбирда 2 нафар юбилей ёшига етган ходимлар касаба уюшмасининг совғалари билан тақдирланди.
Байрам мусиқа садолари остида ишчи-хизматчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: