«Бекобод Овқатланиш комбинати» МЧЖда комбинат касаба уюшмаси қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида қўмита раиси Эльзара Велиуллаева бошчилигида цех қўмита раислари иштирокида касаба уюшмаси фаолиятига оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, корхона масъуллари билан ҳамкорликда цехлардаги овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Цех қўмиталари раислари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар ошхонадаги шарт-шароитлар, таомлар сифати ҳамда уларни тайёрлаш жараёнини жойига чиқиб ўргандилар. Ишчи-ходимларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
«Бекобод Овқатланиш комбинати» МЧЖда навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: