«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитасида 12-14 ноябрь кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган Самбо бўйича Жахон чемпионатида 98 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб🥇Жахон Чемпиони номига сазовар бўлган комбинатимизга қарашли «Металлург» спорт мажмуасининг ёш истеъдодли мураббийи Нодиржон Мирхаликов ва унинг устозлари Йўлдош Курбанкулов, Ориф Маъмуровларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
🔷Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов дастлаб Нодиржон Мирхаликовни ва унинг устозларини, эришилган юксак ғалабаси билан муборакбод этди. Ҳамда келгусида фаолиятига улкан зафарлар тилади. Шундан сўнг касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Жахон чемпионига йигирма миллион сўм пул мукофати, устозларига эсдалик совғалар ҳамда ташаккурномалар топширилди. Ўз навбатида Нодиржон Мирхаликов ва устозлари касаба уюшма қўмитасига кўрсатилган бундай эътибор учун ўз минатдорчиликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: