Муқаддасдир Ватан байроғи

«Ўзметкомбинат»АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан «18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун» муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида бадиий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🔹Тадбирни очиб берган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов давлатимиз байроғи мамлакатимизнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардан бири эканлигини ҳамда халқимизнинг тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога алохида ғурур, фахр ва ифтихор бағишлашини таъкидлаб ўтди.

🔸Шунингдек тадбирда иштирок этган Бекобод шахар Халқ депутаталари Кенгаши котибият мудири Улуғбек Абдуназаров, комбинат бошқаруви раиси-бош директорнинг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслахатчиси Нигора Атаханова ҳамда Бекобод шаҳар маънавият ва маърифат бўлими рахбари Мухиддин Қўзибоевлар сўзга чиқишиб юртимиз байроғи ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этиб, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишлангани уни ҳурмат қилиш, асраш – барчамизнинг фуқаролик ва фарзандлик бурчимиз эканлигини Ватан байроғи миллий ғуруримизни юксалтиришга, она диёримизга бўлган муҳаббат ва садоқатимизни кучайтиришга, келажагимизга ишончимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтиб ўтишди.

❇️Тадбир давомида металлурглар маданият саройининг хонандалари томонидан Ватанни улуғловчи қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашди. Шу билан бирга тадбир иштирокчилари ўртасида «байроғим ғурурим» мавзусида викторина ўтказилиб ғолибларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўзбек ва жахон адабиётининг энг сара асарлари тўплами совға қилинди.

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email