Комбинат бошқаруви ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Металлурглар маданият саройида комбинат ишчи-ходимларининг аския санъатидан баҳраманд бўлиши, маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ижодкорларининг концерт дастури ташкил этилди.
Концерт дастурида дастлаб Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази директори Шамсиддин Бобожонов яқинлашиб келаётган байрамлар билан барча металлургларни табриклади. Шунингдек «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони соҳиби Жамолиддин Юсупов, сўз устаси Иқболжон Шукуров, «Шуҳрат» медали соҳиби, аскиячи Анваржон Немадалиев ҳамда «Comedy shоw» жамоаси ўзларининг миллий аскиячилик ва қизиқчилик санъатидан ёрқин намуналарни намойиш этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: