2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши тўғрисида бўйича конференция йиғилиши бўлиб ўтди.

2024 йил 1 март куни “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши тўғрисида бўйича конференция йиғилиши бўлиб ўтди.

Конференция йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси – Исхаков Сарвар Анварович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати марказий аппаратининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси – Сабиров Шавкат Асланович, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси — Алимова Дилдора Қаюмджановна,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий бўлими мудири – Юнусов Икромжон Исломович, “Ишонч” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Исмоилов Мукумбой Уроқбоевич, “ADM Jizak” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Ғуломов Ихтиёр Шухратовичлар иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email