Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати касаба уюшмаси тармоғи тизимига қарашли “JV MAN AUTO SAMARQAND” Қ.Кда “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда мамлакатимиздаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналар ходимлари, тадбиркорлар, ҳарбийлар, спортчилар ва ёшлар вакиллари иштирок этиб, сўзга чиққанлар иштирокчиларни янгиланаётган Конституция учун шу йил 30 апрелда ўтказиладиган референдумга бефарқ бўлмасликка чақиришди. Пойтахтдан келган ҳамда Самарқандлик санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга завқ бағишлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: