КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОХАТЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУХБАТИ.

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Комбинат бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Инсон қадри улуғланган юрт” деган эзгу ғоя остида комбинат цех касаба қўмитаси раислари иштирокида янгиланётган Конституциясига бағишлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбир бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исроилов, Бекобод шахар адлия бўлими бош юристи Жамшид Норқўзиевлар бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти ва муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар бериб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email