Металлурглар «Янги Ўзбекистон боғи» ва «Tаshkent city»да

Комбинат ишчи-ходимларини меҳнатдан ташқари дам олиш кунларини мароқли ўтказишлари ҳамда уларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида кеча 8 январь куни касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ металлургларни «Янги Ўзбекистон боғи» ва «Tаshkent city»га сайёхати ташкил этилди.

⚜️Сайёхатда дастлаб ишчи-ходимлар «Янги Ўзбекистон боғи»га ташриф буюришиб ушбу мажмуани сайёхат қилишди. Шундан сўнг «Tashkent city park»да жойлашган «Юлдузлар музей» «Tashkent planetarium» «Flying theatr» ҳамда бошқа кўнгил очар жойларда бўлишиб кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Шу билан бирга сайёхат якунида «Tashkent city park» маъмурияти томонидан металлургларга янги йил совғалари тақдим қилинди.

🏙«Янги Ўзбекистон боғи» ва «Tаshkent city»га ташриф буюрган ишчи-ходимларимиз шундай унутилмас маданий ҳордиқ сайёхатни ташкиллаштирган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

 

Print Friendly, PDF & Email