«UzAuto Motors» АJ касаба уюшма қўмитаси ходимларни байрам билан қутлади

 

2021-2022 Янги йил байрамига бағишлаб корхонада байрам тадбирлари ўтказилди. Янги йил байрами тадбирларида “УзАвтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг                              1-ўринбосари Рафиқов Абдуваққос Вохидович, корхона Бош директори Бо Инге Андерсонлар ва бошка корхона рахбарлари хамда ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Янги йил тадбирида   корхона Бош директор ўринбосари Қосимов Нодирбек,“УзАвтосаноат” АЖ Бошқарув раисининг 1-ўринбосари Рафиқов Абдуваққос Вохидович ва корхона Бош директори Бо Инге Андерсонлар янги йил байрами билан барча тадбир катнашчиларини табрикладилар хамда 2021 йил натижалари хакида гапириб ва 2022 йилда корхонамиз олдида турган катор вазифалар тўгрисида хамда  режалар билан таништирдилар.

Тадбирда  корхонада йил давомида яхши ишлаган фаол ишчи-ходимларни фахрий ёрлик хамда эсталик совғалари билан тақдирладилар. «Янги йил» байрам муносабати билан, касаба уюшма қўмитаси томонидан Корхонада ишловчи  барча ишчи-ходимларига хамда корхонада ишлаб касаллиги туфайли вафот этган ишчи-ходимларнинг оилаларига Янги йил совгалари берилди.

Касаба уюшмаси томонидан корхона ишчи- ходимларига байрамона  кайфият улашиш мақсадида корхонанинг Асака заводи цех ва бўлимларида, Тошкент бўлими, Тошкентшахар филиали ва Ангрен филиалида  эртак қахрамонлари қорбобо ва қорқизиштирокида кизикарли турли тадбирлар утказилди. Тадбирда фаол катнашганишчи-ходимлар корбобо томонидан янги йил совгалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email