2024 йилнинг 18 апрел куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Турк метал” касаба уюшмаси билан тузилган Меморандумга асосан соҳа фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган Турк Метал Бош котиби Талипхан Киймаз бошчилигидаги 8 нафардан иборат делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Самарқанд темирйўл вокзалида меҳмонларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси С.Рафиқов, тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах) вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев ва бошқалар кутиб олишди.
Дастлаб меҳмонлар, тармоқ тизимидаги “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ ҚКга ташриф буюриб, корхона раҳбарияти ва касаба уюшмалари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишдилар.
Шундан сўнг, кун давомида меҳмонларнинг Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларига саёҳат ва зиёратлари уюштирилиб, тушликда ўзбек паловидан баҳраманд бўлишди.
Кечки овқат давомида меҳмонларга ўзбекона эсдалик совғалари топширилиб, темирйўл вокзали орқали Бухоро шаҳри томони кузатиб қўйилди.
Сафар давомида меҳмонларга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов ҳамда Республика Кенгаши бош мутахассиси Д.Алимовалар ҳамроҳлик қилишмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: