Маданий ҳордиқ

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан металлургларни ишдан ташқари дам олиш кунларини мазмунли ўтказишлари учун Тошкент шахридаги театрларда намойиш этилаётган спектакллар томошасига олиб бориш яхши анъанага айланмоқда.

Бугун бир гурух комбинат ишчи-ходимлари Ўзбек Миллий академик драма театрида намойиш этилган «Андишали келинчак» спектакли томошасига ташриф буюришди.

Металлургларимиз спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисалари ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Ҳамда шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email