Юртимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг 90,21 фоизи ёқлаб овоз берган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганлигидан далолат бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 08 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2023 йил 24 май куни Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Дастурга асосан, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши томонидан ишлаб чиқилган режа-дастур асосида тармоқ касаба уюшмаси вилоят ҳудудий кенгаши раиси О.Мирзаев, кенгаш ташкилий ишлар бўйича мутахассиси С.Иззатуллаев, кенгаш ҳисобчиси Ў.Алиқулов, тармоқ тизимидаги “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Ҳамдамовлар иштирокида заводнинг бошқарув ходимлари ҳамда заводда фаолият кўрсатаётган 6 та цехлар раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан янги таҳрирдаги Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилганлиги, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланганлиги ва бошқалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, заводнинг ҳар бир цехларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: