«Жиззах аккумулятор заводи» АЖда 2023 йил 24 май куни «Зилзила содир бўлганда ҳамда КТЭЗМ тўкилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ФМ тузилмаларининг ҳамкорлигидаги ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик машқлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 9 февралдаги 2-сон буйруғига асосан жорий йилнинг 23-25 май кунлари Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)га кирувчи вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда уларни Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятлари қуйи тизимлари билан ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари (ҲҚШЎМ)нинг ўтказилиши белгиланган.

ҲҚШЎМ доирасидаги тадбирларни амалдаги талабларга мувофиқ ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек ФВДТнинг республика, маҳаллий, объект даражаларида бошқарув органлари ва кучлари тайёргарлик ҳолатини ошириш ҳамда йирик кўламли фавқулодда вазиятларни бартараф этишдаги ҳамкорлигини мувофиқлаштиришга қаратилган тадбирларни самарали йўлга қўйиш,

Жиззах вилояти ҳокими фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 16 мартдаги 01-332 – сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳудудий қуйи тизимлари ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий кўрсатма”си талабларини бажариш мақсадида шунингдек “Жиззах аккумулятор заводи” АЖнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги  бўйича 2023  йилги асосий чора – тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш, табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда ФМ тузилмаларининг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг тайёргарлик даражасини текшириш ҳамда ҳаракатларни такомиллаштириш мақсадида

«Жиззах аккумулятор заводи» АЖда 2023 йил 24 май куни «Зилзила содир бўлганда ҳамда КТЭЗМ тўкилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ФМ тузилмаларининг ҳамкорлигидаги ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик машқлар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email