“UzAuto Motors”AJ Хоразм вилояти филиали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 21 февралдаги “Хоразм вилоятида Damas русумли енгил автомобилларни ишлаб чикаришни ташкил килиш чора тадбирлари тўғрисидаги 51 сонли карорига мувофиқ ташкил этилган.Бу Хоразм вилоятининг саноат салохиятини ривожлантириш йулидаги мухим қадам айни заводнинг ишга туширилиши билан боғлик.2016 йилдан буён заводда модернизация ишлари олиб борилмоқда. Янги цехлар, янги линиялар ишга туширилмокда. Бу кабинет ислохотлар самараси 2023 йилга келиб махсулот ишлаб чиқариш 2022 йилга нисбатан 22 % га ошганида намоён бўлади. Тадбирда вилоятнинг таникли санаткорлари ва маданият ходимлари ўз чикишлари билан тадбир катнашчиларига юқори кайфият улашдилар.Шунингдек тадбирга филиал курилишида меҳнат қилган ва корхонада ишлаб нафакага чиқган биржа гурух меҳнат фахрийлари ва “Uzautosanoat” AJ вакиллари ва чет эллик мутахассислар таклиф килинди.Корхонада 10 йилдан буён меҳнат қилиб келаётган 132 нафар илғор ходимлар корхона рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Филиал ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир кутаринки рухда бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: