Кеча 9 январь куни «Ўзметкомбинат» АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Ижроия Қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон металлургия ва машинсозлик саноати тармоқлари Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов олиб борди.Мажлисда комбинат бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаеванинг 2023 йил охирги 6 ой давомида бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти тингланди.Бундан ташқари ташкилий ишлар, меҳнат мухофазаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида масъулларнинг ахборотлари тингланди.Йиғилишда давомида Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов ва Республика Кенгаши бош мутахассиси Илхомжон Камолов сўзга чиқиб, касаба уюшмаси қўмитасининг келгусидаги иш фаолияти сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун қилинадиган ишларни бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва тавсиялар беришди.Йиғилиш сўнггида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email