“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2025 йил 12 февралдаги 14-13 “с”-сонли қарори хамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2025 йил 24 февралдаги 17-14 “с”-сонли қарори,
Республика Кенгашининг 2025 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”ни ижросини таъминлаш мақсадида хамда 30 июнь “Ўзбекистонда ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик  саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши томонидан тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ёшлари ва илғор ходимларидан  100 нафарини “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” шиори остида 2025 йил 27 ва 30 июнь кунлари Самарқанд  шахрига туристик саёхатга юборилди.

Print Friendly, PDF & Email