Айни кунларда шаҳримизда ва комбинатимиз цехларида мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳамда ҳудудларни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида кенг кўламда ҳашар кунлари бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча 27 июль санасида касаба уюшмаси қўмитаси аппарати ходимлари ҳам ана шундай хайрли ишга хисса қўшиш мақсадида хашар ташкил этишди. Ҳашарчилар касаба уюшмаси қўмитаси биноси ёнидаги ҳудудларда йўл атрофларида, ободонлаштириш ишларини амалга оширишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: