Ёз ўтмоқда соз

Бугун 28 июль куни касаба уюшмаси қўмитаси рахбарияти ва цех касаба қўмитаси раислари ҳамроҳлигида комбинатимиз ишчи-ходимларининг 115 нафар фарзандлари ҳамда вилоятлардаги «Иккиламчи қораметаллар» филиалари ишчи-ходимларининг 30 нафар фарзандлари «Nihol» оромгоҳига навбатдаги дам олиш мавсумига жўнаб кетишди.

Оромгоҳ Бўстонлиқ туманининг сўлим гўшасида жойлашган. Тоғ ҳавоси, табиат ва қизиқарли спорт дастури, интеллектуал мусобақалар, турли ўйинлар металлурглар фарзандларига 12 кун давомида ёзги таътилни ажойиб ўтказиш шунингдек оромгоҳ ҳамда янги дўстлар ҳақидаги ёқимли унутилмас хотиралар билан мактабга қайтиш имконини яратиб беради.

Эрта тонгдан оромгоҳга кетиш учун тўпланган болаларни ота-оналари яқинлари кузатиб қолишди.

Print Friendly, PDF & Email