29 июнда «Инновацион ғоялар» республика кўрик-танлови ўтказилади

“Иқтидорли ёшларни қўллаб қуватлаш, ижтимоий ва интелектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш” борасидаги белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Республика ҳаётининг ҳар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Инновацион ғоялар» республика кўрик-танловини жорий йилнинг 29 июнь куни Тошкент давлат техника университети базасида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Кўрик танловда 35 ёшгача бўлган ёш олимлар, изланувчилар ва иқтидорли талабалар иштирок этиши мумкин.

Танловга олий таълим муассасалари томонидан тавсия этилган ишланмалар бўйича қуйидаги ҳужжатлар жорий йилнинг 19 июнь кунига қадар Тошкент давлат техника университети базасида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинади:

  • — муассаса рахбарининг йўллама хати;
  • — муассаса илмий кенгашининг йиғилиш баённомасидан кўчирма;
  • — танлов иштирокчиси ҳақида тавсифнома;
  • — маълумотнома (объективка (ўзбек ва рус тилларда));
  • — ишланманинг қисқача тавсифи (ўзбек ва рус тилларда).

Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

  • Энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлиги, муқобил энергия манбаларини яратиш ва ривожлантириш;
  • Ахборот ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш;
  • Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
  • Кимё технологияси, озиқ-овқат саноати, нефт ва газ кимёси;
  • Тиббиёт ва фармакология;
  • Механика, машинасозлик ва материалшунослик, пахта тозалаш, тўқимачилик, матбаа ва енгил саноат, архитектура ва қурилиш.

 

Print Friendly, PDF & Email