«GM-Uzbekistan»АЖ корхонаси ишчи-ходимларининг фарзандлари ўртасида спортнинг Мини футбол йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди

2017 йил 3-июнь куни «Халкаро болаларни химоя килиш куни»га бағишлаб корхонада ишловчи ишчи-ходимларнинг 10 ёшдан 12-ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида «Кичик футбол»  бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақаларда 100 нафардан зиёд ишчи-ходимлар фарзандлари иштирок этдилар.

Ўтказилган спорт мусобақасида   1- ўринни «Таъминот тизими» бошқармаси ходимларининг фарзандлари жамоаси, 2-ўринни «Бухгалтерия хисоби хизмати» ходимларининг фарзандлари жамоаси 3-ўринни эса «Сифат бошқармаси» ходимлари фарзандларининг жамоаси эгалладилар. Мусобақада қатнашган хар бир иштирокчи болаларга касаба уюшма хисобидан футболкалар  совга қилинди.

Мусобакада ғолиблари, 1-,2-, ва 3-ўринни эгаллаган спорт жамоа аъзоларига касаба уюшма хисобидан  эсдалик совғалари топширилди

Print Friendly, PDF & Email