«Автоойна» масъулияти чекланган жамиятида 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши ҳамда 2026-2028 йиллар учун жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича конференция ўтказилди.

2026 йил 26 март куни «Автоойна» МЧЖда 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши ҳамда 2026-2028 йиллар учун жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда корхона раҳбарияти, касаба уюшмаси вакиллари ҳамда делегатлар фаол иштирок этдилар.

Конференция ишида қуйидаги масъул вакиллар иштирок этдилар:
• Хамидов Тоиржон Қосимджонович — Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилоятидаги масъул ташкилотчиси;
• Хатамов Мансурбек Махмутжонович — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши меҳнат техник инспектори;
Конференция кун тартибига мувофиқ, 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси юзасидан ҳисобот тингланди. Ҳисоботда шартнома доирасида амалга оширилган ишлар, ходимлар учун яратилган ижтимоий-иқтисодий шароитлар, меҳнат муҳофазаси ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишидаги чора-тадбирлар атрофлича ёритилди. Делегатлар томонидан раҳбарият ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳисоботлари муҳокама қилиниб, унинг натижалари қониқарли деб баҳоланди.
Шунингдек, конференцияда 2026–2028 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур шартнома доирасида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, иш шароитларини яхшилаш ҳамда қўшимча имтиёз ва кафолатлар яратишга қаратилган таклифлар илгари сурилди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда, жамоа шартномасига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда уни тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.
Конференция якунларига кўра, янги жамоа шартномаси корхонада ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Print Friendly, PDF & Email