Университетда «ОИВ/ОИТС касаллиги ҳақида» ҳамда «Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари» мавзуларида университет ходимлари иштирокида маънавий-маърифий профилактик тадбир ўтказилди.
Учрашувда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази врач-эпидемиологи Роҳила Юсупова ОИВ инфекциясининг тарқалиш сабаблари, юқиш йўллари, касалликнинг олдини олиш чоралари ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги, оила ва жамиятга салбий таъсири, унинг ОИВ инфекцияси тарқалишидаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ходимлар зарарли одатлардан йироқ бўлиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом ҳаёт тарзини танлашга чақирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида профилактик учрашув ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: