“Toshkent Metallurgiya zavodi” МЧЖ касаба уюшмаси ташкилотида жамоа шартномаси бандларининг 2025 йилдаги ижросига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси А. Алаутдинова иштирок этди.
Конференция давомида делегатлар кун тартибидаги асосий масалаларни кўриб чиқиб, жамоа шартномаси ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш ҳамда касаба уюшмаси фаолиятини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Иш берувчи, ходимлар вакили ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳисоботлари, шунингдек текшириш комиссияси хулосаларига кўра, жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси қониқарли деб топилди.
Тадбир якунида касаба уюшмаси қўмитасининг 2025 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилди ҳамда 2026 йилга мўлжалланган бюджет ва “йўл харитаси” тасдиқланди.
“Toshkent Metallurgiya zavodi” МЧЖда жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: