Чилонзор 1-сон техникумида “Ош сайли” ўтказилди.

Наврўз байрами муносабати билан Чилонзор 1-сон техникумида ўқувчи талабалар ўртасида “Ош сайли” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда республика Кенгаши раис ўринбосари Ш. Исроилов ва шаҳар кенгаши раиси А. Алаутдинова иштирок этдилар. Талабалар дастурхон тузиб, ўзлари тайёрлаган миллий таом ва пишириқлар билан мусобақада қатнашдилар.
Шунингдек, техникум касаба уюшма раиси М. Тўрахоновага кўп йиллик фаолияти учун “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” нишони топширилди.
Тадбир ёшлар ўртасида миллий анъаналарни ривожлантириш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва меҳнаткашлик кўникмаларини оширишга хизмат қилди.

Print Friendly, PDF & Email