Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909 ва ПҚ-3151 сонли қарорларини ижросини таьминлаш ҳамда замонавий талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали мухандис мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Андижон машинасозлик институтининг “Mechanical Engineering” йўналиши 1 босқич талабалари “Ўз Донг Янг Ко” МЧЖ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар, ташриф буюрган талабаларга корхона ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг координаторлари саёхат уюштиришда бошчилик қилди ва корхонада ишлаб чиқарилаётган автомобиль бутловчи қисмлари билан таништириб ўтиб талабаларнинг онгида катта таасурот қолдирдилар. Шу билан бир қаторда Андижон машинасозлик институти талабалари саёхат уюштиришда хамкорлик қилган “Ўз Донг Янг Ко” МЧЖ қўшма корхонаси маъмуриятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: