Кон-металлургия корхоналари жадал ривожланмоқда

  Жорий йилнинг 17 январь куни Давлатимиз раҳбарининг “КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ ТАРМОҒИ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ПҚ–4124–сонли Қарори қабул қилинди.

    Мамлакатимизда бугун барча соҳада жадал ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2019 йил “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш сохасини кенгайтиришдан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланган.

   Давлатимиз раҳбарининг кон металлургия корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган Қарори бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўлди ва соҳани ривожини янги босқичга олиб чиқди.

    Республикада тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналари қувватларини ошириш мақсадида минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари — «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖда стратегик турдаги маҳсулотлар, жумладан олтин, кумуш, мис, рух ва пўлат прокати каби маҳсулотлар, шунингдек 20 дан ортиқ турдаги бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

  Сўнгги икки йил давомида кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини жадал ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди. 2026 йилгача «Навоий КМК» ДКда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга, «Олмалиқ КМК» АЖга 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш ва 2023 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажмини 28 фоизга, рух ишлаб чиқариш ҳажмини 75 фоизга ошириш кўзда тутилган.

  Шу билан бирга, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналаридаги мавжуд бошқарув тузилмаси, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобини юритиш ва баҳолаш услублари, молиявий ҳисоботларнинг эскирган шакллари ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва инвестициявий жозибадорликнинг ошишига тўсқинлик қилмоқда.

    Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари 2020 йилдан бошлаб молиявий ҳисоботларни мажбурий тартибда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил ташқи аудитни ўтказади, активларни сотиш рентабеллиги, актив ва мажбуриятларнинг айланиши, шунингдек халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига асосан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар даражаси бўйича минимал талабларни амалиётга жорий қилади, Ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талаблари асосида корпоратив ошкораликни татбиқ этади. 2019 йил 1 мартга қадар «Навоий КМК» ДКни қайта ташкил этиш ва корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, шунингдек мазкур қарорда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. 2019 йил 1 майга қадар кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 2019 йил 1 июлга қадар халқаро молия институтлари ва консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқлади.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йилда «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.

    Хулоса сифатида қабул қилинган ҳужжат билан кон металлургия салоҳияти замон талабларига жавоб бера оладиган, барқарор, янги ва замонавий ишлаб чиқариш технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ва одамларнинг турмуш даражасини яхшилашга замин яратади.

А.Умаралиев

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, ЎзХДП фракцияси аъзоси,

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси

Print Friendly, PDF & Email