«Ўзкабель» қўшма корхонаси акциядорлик жамиятининг «Зилола» болаларни соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятига 55 йил тўлди. Шу муносабат билан оромгоҳда байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда завод раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзолари, «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Шоикром Исроилов қатнашишди. Ш.Исроилов, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, оромгоҳ раҳбари, бир нечта фаол ишчиларга Республика Кенгашининг совғалари ва ташаккурномаларини топширди. Завод раҳбариятига ҳам Республика Кенгашининг ташаккурномаси тақдим қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: