«Металлург» пансионатида дам олаётган комбинат ишчи-ходимлари учун маданий тадбирлар ўтказилди

Куни кеча комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туманида жойлашган комбинатга қарашли «Металлург» пансионатида дам олаётган комбинат ишчи-ходимлари учун бир қатор маданий тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида Металлурглар маданият саройи ходимлари томонидан дам олувчилари иштирокида қизиқарли ўйинлар ўтказилиб, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди. Шу билан бирга маданият саройи хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар барчага хуш кайфият тақдим этди.

Print Friendly, PDF & Email